
Ҳеч қачон уруш бўлмасин
Бу инсонийлик намунаси бугун ҳам тарихнинг энг ёруғ саҳифаларидан бири сифатида тилга олинади.

Бу инсонийлик намунаси бугун ҳам тарихнинг энг ёруғ саҳифаларидан бири сифатида тилга олинади.

Иккинчи жаҳон урушнинг илк кунларидан нафақат йигитлар, балки аёлларни ҳам урушга юбориш борасида бир қатор қарорлар қабул қилинган. Гарчи аввалига фронтга бориш кўнгилли бўлган бўлса-да, 1942 йил баҳоридан бошлаб ҳаракатдаги қўшин сафига аёлларни оммавий равишда сафарбар этиш бўйича бир тўхтамга келингани маълум.

Етим қолган болалар, ногиронга айланган 18 ёшли йигитлар, окоп ичида онасига хат ёзган аскарлар, қулоқни қоматга келтирган ўқ овозлари, бир бурда нонни уруш ўчоғидан кўчириб келтирилганлар билан баҳам кўрган ҳамда 4 мингдан ортиқ болалар тақдири... Инсоният тарихида муҳрланган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғин устидан қозонилган ғалабага бугун 78 йил тўлди...

Жорий йилнинг 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 174 нафар уруш ва фронт орти қатнашчилари истиқомат қилишмоқда.